Яқинда “bahodirahmedoff” телеграм каналида “Тухум экспортига тақиқ бўйича вазият ойдинлашмоқда” сарлавҳали хабар чоп этилган эди.

Хабарда “Божхонадан 1 апрелгача тухум ўтказмаслик таклифи билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклиф билан чиққан экан. Билгичлар бунинг тагида аввалбошдан Ветеринария қўмитаси турибди деб айтишмоқда. Ўзингдан чиқса балога, қайга борасан давога дейди-да тухумчи-экспортчилар” дейилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси шуни маълум қиладики, тухум экспорти бўйича табдиркорларга оғзаки ёки ёзма тақиқ қўйилмаган.

Шунингдек, тадбиркорлар тухум импорт қилувчи мамлакатларнинг меъёр ва тартибларига мувофиқ экспорт қилишлари учун қўмита томонидан чеклов ўрнатилмаган.

Тухум экспорти билан боғлиқ жараёнларга қизиқувчи тадбиркорлар, журналистлар ва блогерлар “Парррандасаноат” уюшмасидан (71) 271-64-26) батафсил маълумот олишлари мумкин.

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тухум экспортига оғзаки ёки ёзма тақиқ қўйилмаган