Жорий йилнинг октябрь ойидан паррандаларнинг 80 фоизи тухум бера бошлайди.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида фаолият юритаётган «Тилла тухум» масъулияти чекланган жамияти 2 гектардан ошиқ ташландиқ ерни ободонлаштириб, янги лойиҳани амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 миллиард сўм бўлиб, унинг 1 миллиард сўми «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг туман филиали томонидан кредит сифатида ажратилди. Дастлаб Янгийўл туманидан 15 минг бош икки кунлик жўжалар олиб келинди. Жўжалар Россия ва Украинадан олиб келинган технологиялар асосида парваришланяпти.

Жорий йилнинг октябрь ойидан паррандаларнинг 80 фоизи тухум бера бошлайди. Маҳсулотлар тузилган шартномага мувофиқ, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари, бошқа ижтимоий муассасалар ҳамда озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга етказилиб берилади.

– Ҳозирги кунда корхонамизнинг биринчи блокида парвариш қилинаётган жўжалар анча катта бўлиб қолди, – дейди жамият раҳбари Шуҳрат Ишпўлатов. – Яна икки ойдан сўнг иккинчи блок ишга тушади ва қўшимча 14 минг донадан ортиқ тухум етиштирилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини қўшни давлатлар, хусусан, Афғонистонга экспорт қилишни режалаштираяпмиз.

Масъулияти чекланган жамият мутахассисларининг таъкидлашича, 45 бош қорамолга мўлжалланган ферма ҳам қурилмоқда. Келгусида гўшт етиштириш ҳам мўлжалланмоқда.

photo_2020-08-06_16-33-35.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижга тухум экспорт қилинади