Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш ва хорижий туристлар оқимини ошириш мақсадида бир қатор янги чоралар амалиётга киритилмоқда.

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, хорижий туристларни юртимизга жалб қилиш учун туризм ташкилотларини айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан республика тижорат банклари орқали 50 миллион доллар қийматида алоҳида кредит линияси очилмоқда. Бу кредитлар миллий валютада йиллик 17 фоизгача ставкада, 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилга ажратилади. 

Мақсадли кредит линияси доирасида кредитлар 1 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, камида 15 фоиз миқдорида ўз маблағлари (шу жумладан, бино ва иншоотлар кўринишида) жалб этилишини таъминлай оладиган туроператорларига хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида битта тадбиркорлик субъектига 25 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади. 

Ажратилган кредитлардан самарали ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида туроператорлар хизмат кўрсатилаётган хорижий сайёхлар сонини ҳамда туристик хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадларни камида 25 фоизга ошириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туроператорларга имтиёзли давр билан кредит ажратилади 