Туризм объектларида сайёҳларга қулайликлар яратилади
“Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда:
2030 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлардан таклиф этиладиган туроператорлар вакилларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
маҳаллий туроператорларнинг мамлакатимизга хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган хориждаги тарғибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади;
хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва концерт-томоша ҳамда маданий тадбирларни аниқ белгиланган ҳудуд ва жадвал асосида йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларини 1 йилгача муайян қисмини молиялаштириш тартиби жорий этилади.
Бунда тадбиркорлар томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишни босқичма-босқич ўзи қоплаш шарти билан молиялаштириш чегараси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши томонидан белгиланади.
ЎзА