Бухорода Туркманистон Республикаси маданияти кунлари доирасида “SD TURKMEN HALY” туркман гиламлари миллий музейи ва гилам марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Туркманистон Республикаси делегацияси аъзолари, гиламдўз ҳунармандлар, ўзбек-туркман маданий марказлари, кенг жамоатчилик, дўстлик жамиятлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Бухоро шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган марказнинг очилиш маросимида рамзий лента қирқилиб, туркман гиламлари миллий музейи ва гилам маркази фаолиятига старт берилди.

[gallery-14328]

Меҳмонлар дастлаб музей фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда туркман гиламчилиги тарихига оид кўплаб экспонатлар, турли ранг ва жозибадаги гилам турлари, гиламчилик фаолиятига алоқадор қўлланмалар ўрин олган. Шунингдек, туркман маданиятидан сўзловчи бир қанча манбалар ҳам мавжуд. Мазкур маскан Бухорога ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ҳам муҳим йўналишлардан бири бўлиши таъкидланди.

Шундан сўнг гилам тўқиш маркази билан танишилди. Ҳозирги вақтда 70 га яқин хотин-қиз фаолият олиб бораётган марказда тўқиш ишлари бошлаб юборилган. Ишчиларнинг 50 нафарга яқини “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз хотин-қизлар ҳисобланади.  

“SD TURKMEN HALY” ҳамда “Ишга марҳамат” мономаркази билан тузилган шартномага асосан 3 ой муддатда ёшларга “устоз-шогирд” анъанаси асосида гилам тўқиш сирлари ўргатилади.  

Маълумот берилишича, туркман миллатига мансуб қизлар оила қураётганида тўй сепига қўшиб бериладиган кичик ҳажмдаги гиламларга айниқса талаб катта. Марказда бундай қадимий ҳунар сирларини ҳозирги ёш авлодга ўргатиш, “устоз-шогирд” анъаналарини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Яқин келажакда қўшимча асбоб-ускуналар харид қилиш эвазига ишчилар сонини 200 нафаргача етказиш мақсад қилинган.

Шу куни маданий тадбир ҳам ташкил қилинди. Унда ўзбек-туркман дўстлиги, бир-бирига яқин маданияти турли саҳна кўринишлари, миллий мусиқа ва рақслар орқали тараннум қилинди. Шунингдек, миллий ва замонавийликни ўзида мужассам этган модалар намойиши ҳам кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркман гиламлари миллий музейи ва гилам тўқиш маркази очилди