Турк оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ўзбекистон Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига ҳозиргача 170 тонна инсонпарварлик юки жўнатган.
Маълум қилинишича, 45 тонна дори-дармон ва тиббий буюм, 8 тонна озиқ-овқат, 90 тонна кийим-кечак, пойабзал, кўрпа-тўшак, гигиена воситалари, 130 генератордан иборат ашёлар, шунингдек 700 дона электр иситгич ва бошқа зарур буюмлар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида Туркиянинг турли минтақаларига етказилди.
Истанбулдаги Ўзбекистон маданият, тадқиқот ва бирдамлик уюшмаси кўнгиллилари ва юртимиздан борган 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи офат зонасида ишламоқда. Дала шифохоналарида 71 нафар шифокоримиз жабрланганларни даволамоқда.
ЎзА