Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған пайшанба куни мамлакатда 2023 йил учун энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Касаба уюшмалари вакиллари ва Молия вазири Нуреддин Небати иштирок этган матбуот анжуманида Туркия етакчиси келаси йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳақининг соф 8506 турк лираси (ўсиш 54,66 фоиз) бўлишини айтди.

“Биз учун ҳам иш берувчилар, ҳам ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш жуда муҳим. Ҳукумат энг кам иш ҳақи бўйича ўзаро мақбул ечимга эришиш учун ижобий қадамлар ташлади”, — деди Эрдоған.

Шу билан бирга, давлат раҳбари ҳукуматнинг инфляция даражасини пасайтириш борасидаги қатъиятини таъкидлади.

Унга кўра, Туркияда инфляция даражаси шу ойдан бошлаб пасайишни бошлайди. “2023-йилнинг ўрталарида инфляция даражаси 30 фоизга етади, келаси йил охирига келиб эса 20 фоизга тушади”, — деди сиёсатчи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда 2023 йил учун энг кам иш ҳақи миқдори эълон қилинди