Туркия 2027-2029 йилларга мўлжалланган янги иқтисодий дастурини эълон қилди
Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз мамлакатнинг 2027-2029 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли иқтисодий дастурини тақдим этди.
“Синьхуа” ахборот агентлиги ёзишича, ҳукумат мамлакат ялпи ички маҳсулотини 2,2 триллион доллардан ортиққа, товарлар ва хизматлар экспортини 450 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадни 25 000 долларга етказишни режалаштирмоқда.
Анқара шунингдек, 2,1 миллион янги иш ўринлари яратишни ва ишсизликни 8 фоиздан пастга туширишни мўлжал қилмоқда.
Дастур сунъий интеллект, суперкомпютер технологиялари ва маҳаллий яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ўз ичига олади. Мамлакат шунингдек, муҳим технологиялар ва ресурсларнинг импортга боғлиқлигини камайтириш ниятида.
С.Раҳимов, ЎзА