Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига раислик Озарбайжонга ўтди
Шу ҳақдаги қарор Бокуда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси XIII йиғилишида қабул қилинди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси Раиси Нўъмон Қуртулмуш раисликни Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровага топширди.
Бугун Боку шаҳрида ассамблеянинг 13-ялпи мажлиси доирасида парламентлар бош котибларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда тузилма доирасида парламент аппаратлари раҳбарлари ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинди.
ЎзА