Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Бангладеш. Ғозипур шаҳрида иш ҳақини ошириш талаб қилинган намойиш ўтказаётган тўқимачилик корхонаси ишчилари ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув юз берди. Иш ташлаш сабаб, мамлакатнинг асосий тикувчилик ҳудудидаги ўнлаб фабрика фаолияти тўхтаган.

Испания. Барселона шаҳридаги “Hospital del Mar” шифохонасида ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ташаббус доирасида жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар денгиз соҳилига сайрга олиб чиқилди.

Шотландия. Эдинбург шаҳрида иқлим фаоллари мамлакат парламенти биноси олдида намойиш ўтказди. Оломон “Rosebank” нефть конини ўзлаштириш бўйича таклиф муҳокамаси олдидан экологик талаб билан чиқишди.

Хитой. Шэньжэнь шаҳрида ишчи роботни текширяпти.

Филиппин. Манила шаҳрида Трамп ташрифига қарши намойиш ўтказаётган фаоллар Малаканьянг президент саройи яқинидаги юриш давомида АҚШ байроқларини ёқди.

Ҳиндистон. Пушкар шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган туя ярмаркаси доирасида ташкил этилган рақс мусобақасида чўпон ўз жонивори билан чиқиш намойиш этмоқда.

Непал. Катманду шаҳрида туманли кун: одамлар осма кўприкдан ўтяпти.

Фаластин. Ғазонинг Жабалия ҳудудида фаластинлик муваққат бошпана ичида велосипед ғилдирагининг тешилган жойини таъмирлаяпти.

Филиппин. Манила шаҳрида ўтказилаётган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) 49-саммити давомида намойишчилар “Уруш жиноятчиларига бу ерда ўрин йўқ” ва “Трамп, кет!” шиорларини кўтариб турибди.

Австралия. Рождество оролида миграция даври: қизил қисқичбақалар йўлни кесиб ўтяпти.

Бельгия. Брюссель шаҳрида Халқаро талабалар куни муносабати билан уюштирилган намойишда полиция ходими фуқарони қўлга олди. Талабалар ўқиш учун тўлов кўтарилиши, таълимни молиялаштириш қоидасига киритилган ўзгариш ва турмуш харажати ортишига қарши норозилик билдирмоқда.
Фардона Яхшибоева, ЎзА