Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди. Шу жумладан, мажлисда “Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан турли соҳалардаги ҳамкорлиги кенгайиб бормоқда. Шу сабабли Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасида ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади. 

Мазкур Битим 2024 йил 6 ноябрь куни Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида “Туркий дунёни кенгайтириш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик” шиори остида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида ишлаб чиқилган. 

8 моддадан иборат ушбу Битимда ташкилотга аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, табиий офатлар вақтида тезкор қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш, ушбу соҳадаги мониторинг, таҳлиллар натижаларини ҳамда ўзаро тажриба алмашинувини тизимлаштириш ҳамда ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни янги босқичга кўтариш каби масалаларнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари белгиланган. 

Ушбу Битим мамлакатимизда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик чораларини янада самарали ташкил қилишда, табиий офатлар оқибатида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишда ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашда давлатлараро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка замин бўлади. 

Мажлисда мазкур Битимнинг аҳамияти эътироф этилиб, уни ратификация қилишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари фавқулодда вазиятлар идораларининг ҳамкорлиги ривожланади