ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан порахўрликка қарши курашиш йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Оқдарётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи, 1973 йилда туғилган Н.М.(исм-фамилия шартли) маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 миллион сўм пул талаб қилиб, дастлаб 2 миллион сўмини “пора” сифатида олган ҳамда яна 1 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозир Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тумангаз таъминоти раҳбари пора билан қўлга тушди