Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Қуйичирчиқтумангаз» газ таъминоти собиқ назоратчиси О. Х. фуқаро Л.нинг ишончига кириб, унинг яшаш хонадонидаги табиий газдан юзага келган 1,8 миллион сўм қарздорлигини йўқ қилиш ва 300 минг сўм олдиндан тўлов сифатида базага киритиб бериш эвазига 600 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА