Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг шаҳар бўлими ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада жорий йилнинг 7 май куни шаҳар туғруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири, Бухоро шаҳар Усто Ширин кўчасида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро К.О. ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб фуқаро Ҳ.Р.нинг келини бемор Л.М.нинг ҳомиласини жарроҳлик йўли билан дунёга келтирганлиги учун тамагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 450 минг сўм пулларни талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг шаҳар бўлими томонидан фуқаро К.О.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 214-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Зариф Комилов, ЎзА