Сил – бу сил бактерияларини организмга кириб бориши билан ривожланувчи юқумли касаллик. Бунда касаллик билан шикастланувчи асосий орган – ўпка. Камдан-кам ҳолларда мия ва унинг қобиғи сили, суяклар, буйраклар, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа органларнинг сили бўлиши мумкин. Сил билан оғриган 75 фоиз беморларнинг энг кўпи меҳнатга қобилиятли ва репродуктив 20-40 ёшдаги инсонларни ташкил этади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сил бактериялари ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Улар сил билан касалланган инсонлар организмида кўпаяди. Бунда сил учун хос бўлган яллиғланиш пайдо бўлади, шундан сўнг эса тўқиманинг емирилиши ҳам вужудга келади. Кавак деб номланувчи бўшлиқлар шаклланади, уларнинг ичида миллионлаб сил бактериялари мавжуддир. Улардан йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари атрофдаги ҳавога ажралиб чиқади.    

Пойтахтимизда “БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларини бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот” мавзусидаги халқаро анжуман ташкил этилди.  

Қайд этилишича, юртимиз сил касаллигининг олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича сезиларли натижаларга эришди. Хусусан, ушбу хасталикка қарши курашиш учун масъул бўлган тиббиёт муассасалари инфекцион назорат қоидаларига биноан тўлиқ реконструкция қилиниб, улар илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.  

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошида “Астма ва сурункали обструктив ўпка касаллиги мактаблари” ташкил этилиб, уларда беморларга ҳаёт сифатини яхшилаш, касаллик зўрайишининг олдини олиш чоралари ўргатилмоқда. Чақалоқларни касалликка қарши эмлаш 99,8 фоизга етказилди.  

Соҳада илк бор туман, шаҳар, ҳудудлараро, вилоят ва марказий лабораториялардан иборат 5 даражали тизим доирасида касалликка 2 соатда ташхис қўйиш имконини берувчи 136 та ПЦР (G-Xpert) диагностик жиҳозлар ўрнатилди. Шундан 40 таси бирламчи даволаш муассасаларига татбиқ қилинди. Маҳаллий техник ресурслардан ва мавжуд ускуналардан фойдаланган ҳолда “Ўпка саломатлиги” мобиль бригадалари ташкил этилиб, ҳозиргача 7 та вилоятда аҳолини скринингдан ўтказиш бошлаб юборилди.  

Сўнгги икки йилда фтизиатрия йўналишига оид барча клиник қўлланмалар ЖССТнинг сўнгги тавсияларига асосан янгиланиб, бу бўйича жами 1 минг 530 нафар мутахассис қайта ўқитилди. Фтизиатрия соҳасига қайта тайёрлаш курслари давлат бюджети томонидан қопланиши натижасида 300 нафардан зиёд мутахассис ушбу хизматга бошқа соҳалардан жалб этилди. Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган 2023 йилга келиб туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 45 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 87 фоизга камайишига эришилди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 45 фоиз, ўлим кўрсаткичи эса 87 фоизга камайди