Кейинги пайтларда юртимизда одил судлов ҳақида кўп гапирилмоқда. Тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар боис инсон қадр топиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланмоқда.

Яқинда Навоий вилояти Хатирчи тумани “Тасмачи” маҳалласида яшовчи М.Р.нинг Хатирчи туман маъмурий судининг 2020 йил 14 декабрдаги қароридан норозилик билдириб ёзган аризаси апелляция инстанция судида кўриб чиқилди.

Хатирчи туман маъмурий судининг қарорига кўра, М.Р. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасининг 3-қисми билан 2 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида – 5 миллион 575 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Суднинг қарорига кўра, М.Р. 2020 йил 26 октябр куни соат 22 ларда ўзига тегишли бўлган “ВАЗ 21011” русумли 85 М 193 СА давлат рақамли автомашинани спиртли ичимликдан маст бўлган, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган Ф.Ш.га бошқариш учун берган.  

Ҳуқуқбузар М.Р. апелляция шикоятида, у транспорт воситасини 7 йил олдин ишончнома орқали бошқа бир шахсга сотиб юборганини, Ф.Ш.ни танимаслигини, биринчи инстанция судида унинг кўрсатмалари муҳокама қилинмагани, асоссиз равишда маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида важлар келтириб, маъмурий суд қарорининг ўзига нисбатан қисмини бекор қилишни сўраган.

Апелляция инстанция судида ҳуқуқбузар М.Р. шикоятида келтирилган важлар бирма-бир муҳокама этилди.  

М.Раҳимов “ВАЗ 21011” русумли 85 М 193 СА давлат рақамли автомашинасини Ҳ.Қаршиевга 7 йил олдин сотган. Ўз навбатида, Ҳ.Қаршиев автомашинани сотиб олган бўлса-да, уни номига расмийлаштирмасдан генерал ишонч хати орқали бошқариб, кейинчалик бошқа бир шахсга сотиб юборган.  

Апелляция инстанцияда гувоҳ сифатида сўралган Ҳ.Қаршиев ҳам М.Р.нинг кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаган.  

Шунингдек, гувоҳ сифатида сўралган Ф.Ш. “ВАЗ 21011” русумли 85 М 193 СА давлат рақамли автомашинани С.А. исмли шахсдан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олганлигини, М.Р.ни танимаслигини ва унинг автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилиб бошқарганлигидан унинг хабари бўлмаганлигини билдирди.  

Юқоридагилардан кўринадики, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг биринчи босқич судида М.Р.нинг Ф.Ш.нинг ёнида бўлмагани, маст ҳолатда транспорт воситасини унинг рухсатисиз бошқарганидан хабари йўқлиги инобатга олинмаган ва М.Р.нинг важлари батафсил текширилмасдан унинг жавобгарлиги масаласини ҳал қилишда барвақт хулосага келинган.  

Апелляция инстанция судида Хатирчи туман маъмурий судининг 2020 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган М.Р.га нисбатан чиқарган қарори бекор қилинди.  

Абдуманнон Шайдоев,  

Навоий вилоят суди раиси ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт бошқаришдан нотўғри талқин билан четлатилган фуқаронинг ҳуқуқи тикланди