Трамп: Ядровий аслаҳани қисқартириш қийин масала
АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Россия ва Хитой билан келишувга эришилса, Америка ядро қуролини бирданига 2000 жанговар каллакка камайтириш қийин кечишини таъкидлади.
– Улар “Майли, биз розимиз, лекин сиз ҳам ядровий қуролингизни 2000 тага камайтирасиз, дейиши мумкин, – деди у “Fox News” телеканалига. Афсуски, бу иш улар учун ҳам, биз учун ҳам қийин.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари АҚШ, Россия ва Хитойдаги ядровий аслаҳани камайтиришнинг бир қисми сифатида текширувга рухсат беришини маълум қилганди.
У мазкур мамлакатларда текширув ўтказиш таклифи ҳақидаги саволга жавобан, буни мақбул ҳолат, деб билишини айтган.
С.Раҳимов, ЎзА