Трамп: Россия ядро қуролини қисқартиришга тайёр
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия ядро қуроли захирасини қисқартиришга тайёрлигини таъкидлади.
- Денуклеаризация - жиддий масала бўлса-да, Россия бунга тайёр, - деган Америка етакчиси Оқ уйда. - Менимча, Хитой ҳам шундай йўл тутади.
Трамп аввалроқ Вашингтон ва Москва ушбу масалани муҳокама қилаётгани, Пекинни ҳам жараёнга жалб қилиш режаси мавжудлигини билдирган эди.
С.Раҳимов, ЎзА