Трамп: Ҳурмуз минадан тозаланди
АҚШ Президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқ орқали Ҳурмуз бўғози халқаро сув ҳудудидаги барча денгиз миналари АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари томонидан тўлиқ олиб ташлангани ёки зарарсизлантирилганини эълон қилди.
Америка раҳбари сув йўлини қайта миналаштиришга нисбатан муросасиз ёндашув эгалланишини таъкидлаб, мина ўрнатишга уринган ҳар қандай Эрон кемаси ёки қайиғи дарҳол, аёвсиз йўқ қилинишидан огоҳлантирди.
Қўшимча қилинишича, АҚШ фазовий кучлари нафақат Ҳурмуз, балки Пискоҳ тоғи ҳудуди ҳамда Ислом Республикасининг илгари вайрон қилинган яна уч ядровий объектини доимий ва узлуксиз равишда назорат қилиб бормоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА