Мужтоба Фирдавспур: Эрон қамалда экан, Ҳурмуздан бегона кема ўтмайди
Эрон қамалда экан, Ҳурмуз бўғозидан бошқа давлатлар кемалари эркин ўтиши адолатсиз ва ноқонуний, деди Қоҳирадаги Эрон манфаати бўлими раҳбари Мужтоба Фирдавспур "РИА Новости" агентлигига берган интервьюсида.
– Бўғоз фақат Эрон учун ёпиқ бўлгани ҳолда, ҳамма учун очиқ қолиши адолатсиз ва ноқонуний, – деди эронлик дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Эрон асрлар давомида Ҳурмуз бўғозида кема ҳаракати эркинлигини кафолатлаб келган. Ҳозир эса санкция ва нефть экспортига тақиқ қўйилгани боис, БМТ Низомига мувофиқ, ўз сув йўлини назорат қилиш орқали мамлакатни барча мавжуд воситалар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
– Америка томонининг кема ҳаракати айнан АҚШ туфайли очиқлиги тўғрисидаги даъвосига келсак, бу ҳақиқатни қўпол равишда бузиб кўрсатишдир, – деди Фирдавспур. – У Ҳурмуздаги ҳақиқий таҳдид минтақада ноқонуний хорижий ҳарбийлар мавжудлигини таъкидлади.
Мулозим Қизил денгиздаги вазиятга тўхталиб, минтақа хавфсизлиги қирғоқ бўйи давлатлари зиммасида қолиши кераклигига урғу берди.
Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги можаро туфайли нефть, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган табиий газни жаҳон бозорига етказиб беришнинг асосий йўли ҳисобланган Ҳурмуз орқали юк ташиш деярли тўхтаган.
С.Раҳимов, ЎзА