Трамп: Эрон бўйича якуний қарор қабул қилишим керак
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан низони якунлаш мақсадида йирик ҳужумларни қайта бошлаш ёки бошламаслик масаласида муҳим қарор олдида турганини билдирди.
- Олдимда муҳим қарор қабул қилиш турибди, буни ҳал қилиш эса қийин масала, -деди у журналистларга берган интервьюсида.
Трамп 22 сентябрь куни Нью-Йоркда ўтказиладиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишлари доирасида Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан учрашиб, Эрондаги вазиятни муҳокама қилишини ҳам тасдиқлади.
Шунингдек, у мазкур йиғинлар доирасида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ҳам учрашиши мумкинлигини истисно этмади.
Нодира Кайимова,
ЎзА