Трамп АҚШ авиация тизимидаги муаммо учун Байден маъмуриятини айблади
АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат Федерал авиация маъмурияти (ФАА) фаолиятидаги муаммо учун Жо Байден маъмуриятини айблади.
“АзерТАЖ” хабарига кўра, Трамп ижтимоий тармоқ орқали Байден маъмурияти авиация тизимига катта зарар етказгани, маблағ самарасиз сарфланганига урғу берган.
Эслатиб ўтамиз, жума куни ФАА 22-минтақавий ҳаво ҳаракатини бошқариш марказида ускуналар билан боғлиқ муаммо туфайли парвозлар кечиктирилган эди. Ҳодиса юзасидан тергов олиб бориляпти.
А.Маматов, ЎзА