ASEAN мамлакатлари миллий валютада чегаралар аро ҳисоб-китобни муҳокама қилмоқда
Филиппин савдо ва саноат котиби Кристина Роке ASEAN мамлакатлари Рақамли иқтисодиёт тўғрисидаги битим доирасида миллий валюталарда чегаралар аро ҳисоб-китоб амалга ошириш имкониятини муҳокама қилаётганига эътибор қаратган. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзди.
– Ҳозир шу масала муҳокама қилиняпти, – деган у айни мавзудаги саволга жавобан. – Биз бу ҳақда кеча гаплашдик, Филиппин Марказий банкига рақамли ва чегаралар аро тўлов юзасидан маълумот бердик.
ASEAN мамлакатлари 14 ноябрь куни рақамли иқтисодиёт бўйича асосли битим имзолаган. Ушбу ҳужжатда электрон тижорат ва тўлов, чегаралар аро ахборот узатиш, шахсий маълумотни ҳимоя қилиш ва кибер хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик қамраб олинган.
Роке қўшимча қилганидек, савдо вазирлари ушбу келишувни ратификация қилиш ва ташкилотга раислик Сингапурга ўтган 2027 йил амалга оширишни бошлашга қарор қилган.
С.Раҳимов, ЎзА