Европа Украина бўйича Е5+ЕИ музокарасида иштирок этиш ниятида
Европа Россия – Украина можаросини Е5+ЕИ форматида ҳал қилиш бўйича музокарада иштирок этишни режалаштирган, деди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен.
– Александр Стубб билан мен Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик музокарасини муҳокама қилдик, – деди у ижтимоий медиа платформасидаги постида. – Европа бу жараёнда Е5+ЕИ формати доирасида фаол иштирок этади.
Мулозим душанба куни бўлиб ўтадиган кенгайиш форуми олдидан бўлиб ўтган мулоқотда ЕИ таркибига янги давлатларни қабул қилиш масаласи ҳам кўтарилганини қўшимча қилди.
Бир кун олдин Владимир Путин Кремлда АҚШ Президенти элчилари Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер билан учрашди. Шундан сўнг Америка вакиллари Дублинга йўл олиб, Владимир Зеленский билан учрашган, Украина, Германия, Италия, Европа Иттифоқи, Франция, Ирландия ва Польша миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан маслаҳатлашув ўтказган.
С.Раҳимов, ЎзА