Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари дунёнинг турли давлатларидаги нуфузли университетларда билим ва тажриба орттирмоқда. Саидакбархон — шундай иқтидорли тенгдошларимиздан бири.
2023 йил Тошкентдаги Турин политехника университети, 2025 йил АҚШдаги “Arizona State University”ни тамомлаган бу ҳамюртимиз “Висол” ва “Лума” стартaп лойиҳалари асосчиси, “Эл-юрт умиди” жамғармаcи cтипендиати, “Nova Robotics” жамоасида етакчи дастурчи-муҳандис.
Унинг фаолияти қатор халқаро ва республика миқёсидаги танловларда эътироф этилган: “Future Skills Uzbekistan” IT-олимпиадаcи, “Тechnoways" технология тараққиёти марафони”, “Students Cup” ва “3-Ренессанс ёшлар нигoҳида” каби мусобақалар ғолиби.
Мулоқот давомида Саидакбархон таълим олиш жараёнида босиб ўтган йўли, хорижда орттирган тажрибаси, назария ва амалиёт уйғунлигининг фойдаси, юртимиз ёшлари учун яратилган шароитлар ҳамда ижтимоий тармоқдан тўғри фойдаланиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бугунги суҳбатимиз хорижда ўқиш истагидаги ёшларни илҳомлантириб, уларни мақсад сари дадил қадам ташлашга ундайди, деган умиддамиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/R9kquXMWFVc" title="Toshkentdan Arizonagacha: O‘zbek farzandlari dunyoni zabt etmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Фардона Яхшибоева, ЎзА