Ўзбекистонда янги орзулар: хорижлик талабаларнинг ҳаёти (+видео)
Бугун Ўзбекистон олий таълим муассасаларида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёшлар таҳсил олмоқда. Улар учун Ўзбекистон нафақат билим олиш, балки янги муҳитни кашф этиш, турли маданиятлар билан танишиш, дўстлар орттириш ва келажак учун муҳим тажриба тўплаш масканига айланмоқда.
Боку шаҳридан келган озарбайжонлик талаба Ҳорун Абдуллаев ва Бишкекдан ташриф буюрган қирғизистонлик талаба Нурҳаёт Душанова ҳам ўқиш учун Ўзбекистонни танлаган ёшлар сафида.
Улар суҳбат давомида Ўзбекистондаги илк таассуротлари, университетдаги таълим жараёни, ўзбек тилининг қардош тиллар билан яқинлиги, янги дўстлар ва мамлакат ҳаётига мослашиш жараёни ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Ўзбекистонда олган билим ва тажрибаси, келажакдаги касбий режалари ҳамда мамлакатнинг қардош давлатлар билан таълим ва ёшлар соҳасидаги алоқалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Хорижлик талабалар нигоҳида Ўзбекистон қандай?
- Бу ерда таълим олиш уларга қандай имкониятлар бермоқда?
- Уларнинг келажак режалари қандай?
Батафсил суҳбат ва қаҳрамонларимизнинг таассуротларини YouTube саҳифамиздаги тўлиқ видеода томоша қилинг.
Нозимбек Мардонов, Ойбек Давронов, Искандар Исматов, ЎзА