Тошкентда “Биноларнинг энергия аудити: назариядан амалиётга” мавзусида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Европа Иттифоқининг  мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирни маҳаллий ва хорижлик вакиллар иштирок этди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Музаффар Ҳакимовнинг таъкидлашича,  ушбу тадбир Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда барқарор энергия боғлиқлиги” (SECCA) лойиҳаси доирасида ҳамкорликда ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад Европа мамлакатларининг бино ва иншоотларда энергия аудити ўтказиш бўйича илғор халқаро тажрибалари, қонунчилик асослари ва тегишли амалий тадқиқотлари бўйича тажриба алмашишдир.                                                                        

– Шу сабабли, ушбу тадбир натижасида  кўрсаткичларни жаҳон стандартларига яқинлаштириш  масаласи кўриб чиқилади. Албатта, энергия аудити ўтказилгандан кейин унинг хулосаларига асосан ҳар бир йўналишларимизда тадбирлар белгиланади. Экспертларнинг хулосаларига таянадиган бўлсак, кўпроқ иссиқлик изоляцияси масаласини кўриб чиқиш ҳам талаб этилади.  Шу боис, тадбирга кўплаб ташкилотларни таклиф этдик. Хорижий экспертлар энергия аудит тизимини жорий қилиш таклифини бермоқда. Бино ва иншоотлар энергия аудит тизими Ўзбекистонда илк маротаба жорий қилинмоқда. Яқин  кунларда Вазирлар Маҳкамасининг бу борада тегишли қарори қабул қилинади. Шу қарор билан бирга,  қонуности ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишимиз  керак бўлади, – деди М. Ҳакимов.  

[gallery-14101]

Техник семинарда халқаро экспертлар томонидан бино ва иншоотларда энергия самарадорлигини ошириш технологиялари, “яшил энергетика”ни кенгроқ тарғиб қилиш, ёш авлодни энергия тежамкорлиги руҳида тарбиялаш юзасидан кўплаб методик қўлланмалар ҳамда амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, хорижий экспертлар билан ҳамкорликда республикада бино ва иншоотларда энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга келишиб олинди.      

Семинар доирасида республикамизда илк маротаба ташкил этилган “Энергия тежамкорлиги бўйича энг яхши мактаб” номинациясида ғолиб бўлган Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 242-мактаб жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мактаб жамоаси кейинги навбатда Европа давлатларига тажриба алмашиш учун лойиҳа доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этади.  

– Тошкент шаҳридаги 330 мактаб орасида бизнинг мактаб “Энергия тежамкорлиги бўйича энг яхши мактаб” номинацияси ғолиби бўлганидан беҳад хурсандман, – деди Олмазор туманидаги 242-умумтаълим мактаби директори  Камола Азимхўжаева. – Чунки биз буни кутмаган эдик.  Мактабимизда 3,500 нафар ўқувчи таълим олади. Ўқувчиларимизга электр энергиясини тежаш бўйича мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади. Бу жамоамиз анъанасига айланиб улгурган ва ушбу манбани тежаб ишлатиш мақсадида навбатчилик ҳам ташкил қилинган. Бугун эса меҳнатимиз самарасини кўриб турибмиз.  

 Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги 242-мактаб жамоаси “Энергия тежамкорлиги бўйича энг яхши мактаб” номинацияси ғолиби бўлди