Ватанимиз тарихидаги 26 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1866 йил (бундан 155 йил олдин) – 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси Тошкентда кучли зилзила рўй берди. Зилзиланинг шахсан гувоҳи бўлган тарихчининг сўзларига кўра, ер шу қадар ларзага келганки, кўплаб иморатлар қулаб тушган, қанчадан-қанча одам бевақт ҳаётдан кўз юмган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, шундан кейин ўтган юз йил давомида шаҳарда яна беш марта жуда кучли зилзила содир бўлган, 300 марта ер чайқалиши ва силкиниши кузатилган.

1917 йил (бундан 104 йил олдин) – Хива хонлигида Асфандиёрхоннинг ислоҳотлар ўтказиш тўғрисидаги манифести асосида ташкил этилган парламент – Мажлиснинг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда 30 нафар хивалик депутат ва туркманлардан 7 нафар вакил иштирок этди. Мажлис Вазирлар кенгашини сайлади. Аммо икки ой ўтмасдан хон бошчилигидаги консерватив кучлар Мажлисни тарқатиб юборди. Ёш хиваликлар раҳнамолари ҳибсга олиниб, улардан бир қисми отиб ташланди.

1936 йил (бундан 85 йил олдин) – миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, замонавий ўзбек маданиятини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топди (вафоти 1985 йил). У ўта таъсирчан тембрли, ширадор овозга эга бўлган. 2000 йил 25 августда, вафотидан сўнг, “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Жорий йилда юртимизда президент фармони асосида Ботир Зокиров ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг юбилейи тантана қилинмоқда.

1954 йил (бундан 67 йил олдин) – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топди (вафоти 2001 йил). Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яққол ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда.

1966 йил (бундан 55 йил олдин) – Тошкент шаҳрида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи шимоли-ғарбдан жануби-шарққа йўналган, у 5–10 км чуқурликда жойлашган. Зилзиланинг кучи эпицентрда 8 баллга етган, маркази Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида бўлиб, максимал вайроналик зонаси 10–12 километр квадратга тенг бўлган. 9 майдан 10 майга ўтар кечаси, 24 май ва 5 июнда кучли (6–7 балл) силкинишлар такрорланган. Содир бўлган табиий офатлар оқибатида кўплаб эски усулда қурилган уйлар, мактаб, касалхона, маъмурий ва жамоат ташкилотлари бинолари қулаб, шаҳарнинг катта қисми ва айниқса, унинг маркази вайронага айланган.

Жумладан, 2 миллион метр квадратдан зиёд тураржой, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 та маданий-маиший муассаса, 185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхонаси бинолари зарар кўрган, 78 минг оила ёки 300 минг киши бошпанасиз қолди, 8 киши ҳалок бўлиб, 150 га яқин киши жароҳатланган.

Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан ғамхўрлик кўрсатдилар. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва бошқа тадбирлар белгиланди. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уй-жойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтарди. Қисқа вақт ичида шаҳар қиёфаси ўзгарди. Тошкент гўзал, замонавий шаҳарга айланди.

1996 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Амир Темур орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.

2012 йил (бундан 9 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда содир бўлган зилзила оқибатида 300 минг киши бошпанасиз қолган эди