ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Universal horses stable» от спорти клубида  «Show Jumping» мусобақаси бўлиб ўтди.

Чавандозлар бу галги мусобақаларда 5 та йўналишда ўз маҳоратини намойиш қилди. Биринчи бўлиб, баландлиги 110 см., 120 см. бўлган тўсиқлардан сакраб ўтиш беллашувлари ўтказилди. Тан олиш керак, бу мусобақа ғоят қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. 110 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтишда Полина Дудникова 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Анна Сигидина ва Алишер Йўлдошевга насиб этди. Беҳзод Рўзимухамедов 120 см. баландликдаги тўсиқлардан ўтишда биринчи натижани кўрсата олди. Дилшод Шокиров ва Аъзам Толибоев ушбу йўналишда 2- ва 3-ўринда бўлди.

[gallery-25265]

12-14 ёшли чавандозлар ўртасида ўтказилган мусобақада Асалхон Саид-Аҳмедова ғолибликни ҳеч кимга бермади. Севинч Назарова, Фарзона Азимова кейинги ўринларга эга чиқди.

Мусобақаларда илк бор қатнашаётган отлар ўртасидаги беллашувда Маъруфбек Абдуллаев бошқарган Rocco Carlos V лақабли от 1-ўринни эгаллади.

Ҳаваскорлар ҳамда спорт разряди бўлмаган чавандозлар ўртасидаги беллашувда Мумтозабегим Ҳакимова ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва кубок билан тақдирланди.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда «Show Jumping» мусобақаси бўлиб ўтди