ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтди.
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувлар натижасига кўра, Анна Даминова ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кейинги ўринлар Медина Абдураҳмонова ва Максим Дворянскийга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-22141]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА