Тошкентда “QS Eurasia Forum – 2025” бошланди
Мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган олий таълим тизими бевосита халқаро миқёсда ҳам муносиб баҳоланмоқда. Шундан келиб чиқиб, нуфузли халқаро форумларнинг бир нечтаси юртимизда ўтказилаётгани қувонарли ҳол, албатта.
Тошкент шаҳрида биринчи бор “QS Eurasia Forum – 2025” ўз ишини бошлади. Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида ҳамда Central Asian University мезбонлигида ташкил этилди.


Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Венгрия, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатлари олий таълим ва илмий муассасалари, ҳукумат идоралари ва халқаро ташкилотлардан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.


Форумнинг очилиш маросимида иштирокчилар Евроосиё минтақасида олий таълимнинг янги стратегик истиқболлари, халқаро интеграция ва таълим сифатини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр алмашди.
Таъкидлаш жоизки, “QS Eurasia Forum – 2025” олий таълим соҳасининг энг нуфузли минтақавий тадбирларидан ҳисобланади.

Шербек Исломов, ЎзА