Жорий йилнинг 15-25 июль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа чемпионати ўтказилади.
Кеча Осиё оғир атлетика федерацияси мазкур чемпионатда қитъа мамлакатларидан иштирок этадиган спортчилар тўғрисида тақдим этиладиган дастлабки талабномалар муддати якунланганлигини эълон қилди.
Тақдим этилган талабномаларга кўра, 25 та давлатдан 400 нафардан зиёд иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Бунда ёшлар 250 нафарни, ўсмирлар 200 нафарга яқинни ташкил этган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси маълумотига биноан ушбу чемпионатда юртимиз терма жамоаси 40 нафардан зиёд спортчи билан қатнашиши бўйича ташкилий қўмитага тақдимнома киритган.
Шунингдек, кеча Осиё чемпионатини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақа логотипини ҳам эълон қилди.
Т. Рўзиев, ЎзА