Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада улар орасидан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юксак натижаларга эришаётганлар сафи кенгаймоқда.

Бугунги кунда навқирон авлоднинг янада спортга бўлган меҳрини ошириш мақсадида турли оммавий тадбирларнинг юртимиз бўйлаб юқори савияда ўтаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай тадбирлардан бири ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган 23 июнь – Халқаро Олимпия кунидир.

1894 йил июнь ойида Парижда 12 мамлакат вакиллари иштирокида жисмоний тарбия муаммоларига бағишланган халқаро конгресс бўлиб ўтади. Айнан 23 июнь куни барон Пер де Кубертен делегатларни Олимпия ўйинларини замонавий тарзда ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган режа билан таништиради. Унга кўра, Олимпия ўйинларини қайта тиклаш, ҳар тўрт йилда ўтказиш ва мусобақаларга барча халқларни таклиф қилиш ғояси илгари сурилади. Конгресс томонидан унинг таклифи қабул қилинган.

Шундан сўнг Олимпия куни лойиҳаси илк бор 1947 йилда Стокголмда Халқаро олимпия қўмитасининг 41-сессиясида тилга олинган, орадан бир йил ўтиб, Санкт-Морисда Халқаро олимпия қўмитасининг 42-сессиясида эса расман тасдиқланган ва шу сабабли «Олимпия куни»ни 23 июнь санасида кенг нишонлаш анъанага айланган.

Мазкур сана муносабати билан пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Халқаро Олимпия куни кенг нишонланди. Унда Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, “LUKOIL Uzbekistan Operating Company” раҳбарияти, Ўзбекистон спортининг таниқли юлдузлари, турли федерация ва ассосациялар вакиллари, ёш атлетлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Спорт вазири Адҳам Икромов ва бошқалар сўзга чиқиб, Халқаро Олимпия кунининг тарихий аҳамияти, унинг жаҳон спорти тараққиётидаги ўрни ҳамда мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, Олимпия ғоялари — тинчлик, дўстлик ва бирдамликни тарғиб этувчи куч сифатида алоҳида таъкидланди.

Бу йилги байрам “LUKOIL Uzbekistan Operating Company” билан ҳамкорликда ўтказилди. Компания мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор спорт мактабларига Бирлашган кураш дунёси (UWW) стандартларига тўла жавоб берадиган замонавий гиламлар совға қилди.

[gallery-23994]

Байрам давомида ёш спортчилар футбол, бадминтон, камондан отиш, стол тенниси, дзюдо, ўзбек жанг санъати, кураш, таэквондо, қиличбозлик ва 3х3 баскетбол каби спорт турларида кўргазмали чиқишлар намоён этди. Ташриф буюрган меҳмонлар эса ўзлари учун қизиқарли бўлган спорт йўналишларида ўз имкониятларини синаб кўрди, спортчилар билан мулоқот қилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Халқаро Олимпия куни ўзгача услубда нишонланди