Тошкентда Халқаро миграция форуми бошланди
18-19 май кунлари Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида “Халқаро миграция форуми-2026” бўлиб ўтиши ҳақида ЎзА аввал хабар берган эди. Ҳозиргина пойтахтимиздаги "Intercontinental" меҳмонхонасида мазкур нуфузли анжуман ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда "International Organization for Migration" ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир меҳнат миграцияси соҳасига замонавий ёндашув, мигрантлар ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва қонуний миграция механизмини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадларини кўзлаган.



Марказий Осиё, Европа, АКШ каби дунёнинг 40 дан зиёд давлатидан 600 га яқин иштирокчини тўплаган форум тафсилотини uza.uz сайти оркали кузатиб боришингиз мумкин.
Гўзал Сатторова,
Фарход Абдурасулов (сурат), ЎзА