
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Universal horses stable» от спорти клубида 1 Июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада чавандозлар 90 см., 105 см. ва 120 см. баландликлардаги тўсиқлардан сакраб ўтишда ўз маҳоратини синовдан ўтказди.
[gallery-23613]
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувлар натижасига кўра, Нигина Арман, Асалхон Саид-Аҳмедова, Мирёқуб Исмоилов, Дилшод Шокиров каби чавандозлар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кейинги ўринлар Вероника Смарт, Севинч Назарова, Ширина Қудбиева, Муҳаммадиёр Райимжонов, Беҳзод Рўзимуҳаммедов каби спортчиларга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА