Ўзбекистонлик спорт таълими мутахассислари Остонада
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Бутунжаҳон кураш иттифоқи (UWW) Илмий комиссиясининг йиллик йиғилишида ўзбекистонлик олимлар иштирок этди.
Йиғилиш дастурига мувофиқ, UWW Илмий комиссияси аъзоларининг йиллик ҳисоботлари, шунингдек, спорт курашларининг истиқболли йўналишларини таҳлил қилиш, янги лойиҳаларни режалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон миллий спорт университетида ўтказилган илмий кенгаш йиғилишларида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети етакчи профессорлари Георгий Коробейников, Фикрат Керимов, Ольга Гончарова ҳамда ёш олим Жонибек Муратов мамлакатимизда спорт таълимида амалга оширилаётган изланишлар, тадқиқ этилаётган лойиҳалар хусусида маърузалар қилди.
Тадбир доирасида ўзбекистонлик спорт таълими олимлари Европа, Америка ва Осиё қитъасининг етакчи мутахассислари билан ҳимкорлик алоқаларини мустакҳкамлаш, илмий изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, машғулотларда самарадорликка эришиш ҳамда замонавий илмий ёндашувларни спорт амалиётига жорий этиш масалаларида фикр алмашди.
Т.Рўзиев,
ЎзА