1995 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Автомобилсиз кун” тадбири жаҳон узра оммалашганига 23 йил бўлди. Бу тадбирнинг ташкил этилиши ўзига хос аҳамиятга эга.
Бу инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳит барқарорлигини авайлаб-асрашда муҳим. Шунингдек, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтиради.
Шу боис ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланиш, пиёда юриш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилиши борасида ишлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 28 апрель куни ҳам пойтахтимизда “Автомобилсиз кун” тадбирлари ташкил этилади.
Т.Рўзиев, ЎзА