Тошкентда “Янги авлод автомобили” мусобақаси ўтказилади
Пойтахтимизда бугун бошланган “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасида “Янги авлод автомобили” мусобақасига старт берилди.
Турнирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни замонавий муҳандислик ечимлари ва янги технологияларга кенг жалб этиш, уларнинг техник тафаккури ва амалий кўникмасини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, тадбир механика, автоматика, физика соҳаларида янгилик яратишга мойил иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган.
[gallery-29055]
“Prototype” (Battery-Electric) йўналишида ташкил этилган баҳс давомида жамоалар ўзлари ишлаб чиққан электромобилларни 10 километрлик ёпиқ трассада синовдан ўтказди.
Бу жараёнда асосий эътибор транспорт воситаси тезлигига эмас, балки энергия самарадорлигига қаратилди. Яъни иштирокчи 1000 Wh қувватга эга аккумулятор орқали имкон даражасида кам энергия сарфи билан узоқроқ масофани босиб ўтиши лозим.
Тадбир доирасида 29-30 апрель кунлари прототип автомобиллар кўргазмаси, интер фаол майдон, ёш муҳандислар билан очиқ мулоқот ҳамда кўргазмали юриш мусобақалари ташкил этилади.
Дилшод Ҳакимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА