Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Юнусобод туманига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация станцияси фаолияти билан танишди.

Пойтахтда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш мақсадида бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик ишлаб чиқарадиган бир қатор замонавий когенерация қурилмалари ишга туширилмоқда.

Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик маркази ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, қуввати 100 МВт бўлган мазкур лойиҳа ана шундай муҳим ташаббуслардан биридир.

Хитойнинг “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа 3,5 гектар майдонда жойлашди. Уни молиялаштириш учун 65 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилди.

Давлатимиз раҳбари марказнинг иш жараёни билан танишди.

Когенерация иншоотига Буюк Британиянинг “Rolls-Royce” компаниясининг 70 та газ-поршень ускуналари ўрнатилди.

Қозонхоналардан истеъмолчиларгача бўлган иссиқлик таъминоти инфратузилмаси реконструкция қилинди. Иссиқлик магистраллари янгиланди. Тармоқлар изоляцияли қувурлар билан алмаштирилди. Бу эса турли даражадаги энергия йўқотишларининг олдини олиш имконини беради.

Марказ ишга туширилиши натижасида йилига 876 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 858 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, йилигa 35 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Эндиликда пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида жойлашган жами 1 минг 846 та объект доимий иссиқлик энергияси билан таъминланади. Уларнинг 1 минг 400 таси аҳоли хонадони, қолган қисми эса ижтимоий соҳа объектларидир. Шунингдек, 292 минг хонадонга электр энергияси барқарор етказиб берилади.

Лойиҳа ишга тушиши билан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган харажатлар 40-45 фоизга камаяди. Атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори сезиларли даражада қисқариб, оқова сув ташланмалари юзага келмайди.

Шу ернинг ўзида Президентимиз куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ва иссиқлик марказларини ривожлантириш, Тошкент иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш, пойтахтда ободонлаштириш ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, аномал совуқ шароитида хизматга жалб этиладиган куч ва воситаларни тақсимлаш юзасидан тақдимотлар билан танишди.

Пойтахтда 11 минг 630 та кўп қаватли уй бор. Уларга 358 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари уларнинг мавсумга қай даражада шайлиги билан қизиқди.

– Шаҳар шароитида бошқарув сервис компаниялари фаолияти аҳоли ҳаёти билан узвий боғлиқ. Шу боис улар соат механизмидай аниқ, узлуксиз ишлаши керак. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Эндиликда соҳа ходимларининг дунёқараши ва ёндашуви ҳам ўзгариши лозим. Аҳолининг ҳолидан хабар олиш, кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмларини, йўлаклар ва ўйин майдончаларини тартибли сақлаш зарур, – деди Президент.

Шунингдек, энергетика, ободонлаштириш, қурилиш ва сервис тармоқлари масъулларига мавсум давомида тизимли ва мувофиқлашган ҳолда ишлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида жойлашган “Юнусобод галереяси” савдо, хизмат кўрсатиш ва бизнес марказига ташриф буюрди.

Икки ярим гектар майдонни эгаллаган ушбу йирик мажмуада 53 минг квадрат метрдан зиёд савдо ва тижорат майдонлари ташкил этилган. 14 миллион долларлик хорижий инвестиция ҳисобига қатор хорижий брендлар ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Умуман олганда, мажмуада 100 дан ортиқ савдо нуқталари очилиб, 500 га яқин иш ўринлари яратилган. Марказга йилига 2,5 миллион нафаргача ташриф буюрувчи келиши кутилмоқда.

Лойиҳа қиймати 43 миллион доллар бўлган ушбу мажмуанинг архитектура-дизайн ечими жорий йил МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган халқаро меъморчилик танловида биринчи ўринни эгаллаган.

Президент шу ерда очилган китоб дўконида нашриётлар вакиллари ҳамда китобхон ёшлар билан суҳбатлашди.

Китоб савдосини ривожлантириш, умуман олганда мутолаа маданиятини болаликдан бошлаб кенг оммалаштиришнинг муҳимлиги, шунингдек, илмий ва бадиий адабиётлар нашрини кенгайтириш, бу борада нашриётларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Пойтахт фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди.

– Барча соҳаларда эришилаётган натижалар, аввало, юртимиздаги тинчлик ва халқимиз ҳамжиҳатлиги самарасидир. Пойтахтимиз кун сайин обод ва кўркам қиёфа касб этмоқда. Буни чет элдан келаётган меҳмонлар ҳам алоҳида эътироф этмоқда. Бирдамликда гап кўп. Унинг илдизи, энг аввало, маҳаллаларимизда. Адолатли баҳони ҳам халқнинг ўзи, шу маҳалла беради. Шунинг учун одамларни рози қилишга қаратилган ишларимизни энг қуйи бўғиндан бошладик, – деди Президент.

Марказга ташриф доирасида давлатимиз раҳбарига шу ерда фаолият юритаётган “Unicon-Soft” IT компанияси фаолияти тақдим этилди.

Мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасида яратилган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар натижасида давлат бошқарувини рақамлаштириш, алоқа инфратузилмасини яхшилаш, IT таълимини ривожлантириш каби кўплаб йўналишларда миллий дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг иштироки изчил кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилишнинг асосий йўналишлари белгиланган.

Ушбу жараёнга Юнусобод туманида фаолият юритаётган “Unicon-Soft” компанияси ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2017 йилда ташкил этилган корхона шу кунга қадар республика бўйлаб 70 дан ортиқ дастурий тизим ишлаб чиққан ва жорий этган.

Компаниянинг барча ҳудудлар ҳамда 208 та туман (шаҳар)ларда ахборот тизимларини жорий қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича филиаллари мавжуд. Уларда 1,5 мингдан ортиқ ходим фаолият юритмоқда, шундан 80 фоизини ёшлар ташкил этади.

Айни пайтда “Unicon-Soft” томонидан рақамлаштириш йўналишида дастурий ва техник воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, божхона фаолиятини рақамлаштириш, шунингдек, “Рақамли маҳалла” платформасини жорий этиш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари компаниянинг ушбу йўналишдаги лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Миллий IT маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, ёшларнинг сунъий интеллект технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, давлат идораларида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, Президентимиз Рихсилий кўчасида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ва замонавий инфратузилмани кўздан кечирди.

Кўчанинг икки километрлик қисмида муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси тубдан янгиланди. Шунингдек, 24 соат фаолият юритадиган савдо, умумий овқатланиш ҳамда кўнгилочар объектлар ташкил этилди. Натижада 650 та янги иш ўрни яратилди.

Ҳудудда кунига ўртача 35 мингга яқин автотранспорт воситаси ҳаракатланади. Буни инобатга олган ҳолда, аҳоли хавфсизлиги ва ҳаракат қулайлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Жумладан, 39 минг квадрат метр пиёдалар йўлаклари барпо этилди. Юзга яқин видеокузатув камералари ҳамда ўнга яқин фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг янги биноси ва ўқув-илмий фаолияти билан танишди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 28 ноябрдаги “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги  фармони доирасида Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилган эди.

Академия қисқа вақт ичида тор ихтисослашган таълим муассасасидан прокуратура ва тергов-суриштирув органлари учун кадрларни ягона ёндашув асосида тайёрлайдиган, таълимнинг узлуксиз тизимига эга бўлган, тўлақонли ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига айланди.

Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва бошқарув ходимлари таркиби прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, илмий ва экспертлик муассасаларида амалий тажрибага эга малакали кадрлар билан тўлдирилди.

Ўтган даврда Академияга бириктирилган ҳудуддаги инфратузилма изчил кенгайтирилиб, беш қаватли маъмурий бино, замонавий ошхона, меҳмонхона ва талабалар учун коворкинг майдони қайтадан барпо этилди ҳамда конференц-зал, кутубхона тубдан реконструкция қилинди.

Бундан ташқари, 2 та ўқув корпуси ва 2 та ётоқхона бинолари қайта таъмирланиб, таълим олувчиларни қамраб олиш имконияти икки бараварга оширилди. Ҳозирда эса очиқ ва ёпиқ спорт мажмуаларининг қурилиши давом этмоқда.

Назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида криминалистика полигонлари, суд процесси имитацияси учун махсус заллар, Гезелл ойнаси билан жиҳозланган сўроқ ва таниб олиш хоналари, киберполигон, “даркнет” ва суд-экспертизаси лабораторияларидан иборат жами 12 та махсус хона барпо этилди.

Академияда олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура йўлга қўйилган. 2023/2024 ўқув йилидан мамлакатимизда илк маротаба “Турли тизим – ягона ёндашув” тамойили асосида бакалавриатнинг “Тергов фаолияти” ва “Прокурорлик фаолияти” таълим йўналишларида ўқув жараёнлари ташкил этилди. Кибержиноятларга қарши курашишга йўналтирилган “киберпрокурор” ва “кибертерговчи”ларни тайёрлаш учун келгуси йилдан бошлаб “Киберҳуқуқ” бакалавриат йўналиши ташкил этилади.

Магистратурада “Тергов фаолияти”, “Прокурорлик фаолияти” шунингдек, миллий таълим тизимида ягона бўлган “Коррупцияга қарши кураш фаолияти”, “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланади.

Малака оширишнинг сифат жиҳатидан янги тартиби жорий этилиб, прокуратура ва тергов органлари ходимларининг ҳар уч йилда камида бир марта узлуксиз малака ошириш тизими йўлга қўйилган.

Прокуратура органларининг раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш, янги қабул қилинган ходимларнинг бошланғич ихтисослашувини таъминлаш, ваколатли органлар суриштирувчи ва терговчиларини қайта тайёрлаш бўйича янги тизим яратилди.

Масофавий ва аралаш курслар ҳамда ходимларнинг эҳтиёжларига асосланган таълимнинг электив модели қўлланиб келинмоқда. Бу – ҳар бир ходимга бутун хизмат фаолияти давомида шахсий таълим траекторияси бўйича ўз малакасини узлуксиз ошириб бориш имконини яратади.

Портал орқали масофавий ва аралаш курсларни сунъий интеллект технологиялари асосида жорий этиш йўлга қўйилди. Бунда сунъий интеллект асосида яратилган виртуал ассистент ва ҳақиқий тергов амалиётида учрайдиган муаммоли вазиятларни акс эттирган рақамли симуляция видеолари кенг қўлланилмоқда.

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш учун юридик клиника ва махсус электрон платформа фаолияти йўлга қўйилган. Бу фаолиятга талабалар жалб этилиб, тажрибали мутахассислар раҳбарлигида амалий кўникмаларини шакллантирмоқда.

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази ташкил этилган. Мазкур йўналишда магистрларни тайёрлаш, шунингдек, илмий кенгаш фаолиятини илмий услубий жиҳатдан таъминлаш йўлга қўйилди.

Кибержиноятчилик ва бошқа глобал таҳдидларга қарши курашиш ҳамда бу борада малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ўтган йилда Президентимизнинг тегишли қарорлари асосида Академия таркибида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Аҳамиятлиси, замонавий киберлабораторияда 439 та мураккаб рақамли тадқиқот ва экспертиза ўтказилиб, 189 та кибержиноят фош этилган.

Академиянинг лойиҳа офисида АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея, Россия, Словения ва Швеция каби давлатлардан жалб қилинган экспертлар ҳамкорлигида 15 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Академияда 10 та ихтисослик бўйича илмий даражаларини берувчи кенгаш фаолият олиб боради. Шундан “Коррупция муаммолари” ихтисослиги бўйича илмий кенгаш мамлакатимизда ягона бўлиб ҳисобланади. Академиянинг илмий салоҳияти уч йил ичида 26 фоиздан 67 фоизга етказилди.

Президентимиз Академиянинг суд процесси имитацияси учун махсус заллари, сўроқ ва таниб олиш ҳамда бошқа ихтисослаштирилган хоналари, ахборот-ресурс марказида яратилган замонавий шароитлар билан танишди, талабалар билан мулоқот қилди. 

Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш, шаҳар муҳитини яхшилаш ва муносиб яшаш шароитларини яратиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Аввало, пойтахтда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Сўнгги йилларда шаҳарда улкан ўзгаришлар рўй бергани таъкидланди.

Ўтган тўққиз йилда Тошкент шаҳри иқтисодиётига 20 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди, 5 мингга яқин йирик лойиҳа ишга тушди. Жон бошига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 2017 йилдаги 71 доллардан 2,2 минг долларга ошди.

Бунёдкорлик ишлари, янги қурилган савдо-сервис ва кўнгилочар объектлар “тунги иқтисодиёт”ни ривожлантирди. Туну кун ишлайдиган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг сони 3 мингдан ошди.

Тошкентга 1 мингта замонавий электробус ва автобус олиб келиниб, 168 та янги йўналиш очилди. Қўшимча 33 километр метро линияси ва 21 та янги станция қурилди. Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Юнусободдаги 1 миллионга яқин аҳолига метро хизматлари яқинлашди.

Умуман, пойтахт иқтисодиёти охирги тўққиз йилда 2,5 баробар ўсиб, жорий йил 27 миллиард долларга етади. Аҳоли жон бошига даромад эса 4,4 минг доллардан 8,6 минг долларга кўпайди.

Натижада камбағаллик даражаси йил бошидаги 7,3 фоиздан 1 фоизга, ишсизлик эса 4,5 фоиздан 3,5 фоизга пасаяди. Яъни Тошкент шаҳрида камбағаллик ва ишсизлик табиий даражага тушади.

Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси ҳар йили ўртача 100 мингдан кўпайиб, 2030 йилда 3,5 миллиондан ошиши кутилмоқда. Шунингдек, ялпи ҳудудий маҳсулотни 52 миллиард долларга етказиш, жон бошига даромадни қарийб 2 карра ошириш режа қилинган.

Ушбу марраларга эришиш учун шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, 12 та туман ҳокими тинимсиз изланиши, шаҳар уй-жой фонди, транспорт, энергетика, таълим ва тиббиёт, сервис инфратузилмаларини дунёнинг замонавий мегаполислари андозаси асосида қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, шундай мегаполисларда раҳбар бўлган мутахассисларни ҳокимга маслаҳатчи қилиб олиб келиш бўйича таклиф маъқулланди. Уларнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиб, Тошкент шаҳрини молия, илғор технологиялар, маданият ва туризм марказига айлантириш кераклиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳали ечимини кутаётган масалалар кўплигини қайд этиб, янги ташаббусларни илгари сурди.

– Энг аввало, шаҳар аҳолисини ташвишга солаётган экология, юқори даромадли иш ўринларини яратиш ва сифатли бошқарув масаласида шаҳар масъуллари ёндашувини ўзгартириши зарур.

– 2026 йил Тошкент шаҳри учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади. Бу ғояни рўёбга чиқариш бўйича катта дастур амалга оширилади, ­– деди Президентимиз.

Пойтахт туманлари 3 та йўналишда ривожлантирилиб, 2026 йилда 9 миллиард доллар, икки йилда 20 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш мақсади белгиланди.

Хусусан, Сергели, Янгиҳаёт, Бектемирда юқори технологик саноат ва логистика соҳалари “ўсиш нуқтаси” бўлади. Жумладан, келаси йили Сергелида майдони 120 минг квадрат метр бўлган 70 миллион долларлик замонавий агрологистика ва омборхона ишга туширилади.

Янгиҳаётдаги “Янги авлод” саноат зонасида электротехника, тўқимачилик, автомобилсозлик ва озиқ-овқат соҳасида 2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу саноат зонаси Янгиҳаёт ва Бектемирдаги 640 гектар ер ҳисобидан кенгайтирилади. Бунинг ҳисобига умумий қиймати 3 миллиард долларлик экология талабларига мос ва юқори технологик янги лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Учтепа, Чилонзор, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Олмазорда хизматлар, креатив иқтисодиёт, дизайн ва туризм асосий инвестиция йўналишларига айланади.

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, молиявий технологиялар, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Жорий йилда шаҳардаги 26 та кўча туну кун ишлайдиган кўчаларга айлантирилди. Бу кўчаларда 1 минг 200 та савдо-сервис объектини жойлаштириш ҳисобига 5 минг аҳоли даромадли бўлди. Келгуси йилда яна 18 та шундай кўча ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда пойтахтда 75 та мактаб ва шунча боғча, 23 та спорт объектларига эҳтиёж бор.

Туман ҳокимлари ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили 1 тадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши, қолган 15 тадан мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт объекти инвестиция дастури доирасида қуриб берилиши белгиланди.

Шу йилдан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан мактабда таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси” бошланди. Яъни 7-11-синфдаги 1,5 минг ўқувчи сараланиб, уларни АT, тиббиёт, бизнес, муҳандислик каби йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилди. Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига қараб, ўқитувчиларига 20 миллион сўмгача ойлик маош тўланяпти.

Бу тажрибани кенгайтириб, бундай мактаблар сонини келаси йили 24 тага, 2027 йилда эса 33 тага етказиш вазифаси қўйилди.

Энди йирик мегаполислар каби пойтахтимизда ҳам транспорт тизимини ягона ёндашув асосида бошқарадиган марказ фаолияти йўлга қўйилади. Бу марказ ҳар бир кўча, ҳар бир чорраҳада транспорт ва пиёдалар оқимини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, тирбандлик ва йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш билан шуғулланади.

Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Шаҳар ҳокимлигига келгуси йилда ягона бошқарув тизимига эга светофорлар билан жиҳозланган 100 та “ақлли” чорраҳани йўлга қўйиш, тадбиркорлар билан 30 мингта автомобиль тўхташ жойи қуриб, 300 та бекатни реконструкция қилиш, 40 километр пиёда ва 20 километр велойўлаклар қуриш, 100 километр йўлни таъмирлаб, Юнусобод ва Яшнободда йўл ўтказгич ва тоннель барпо этиш топширилди. Келгуси йилда 200 та электробус олиб келиш вазифаси қўйилди.

Дунёнинг йирик шаҳарлари каби пойтахтимизда ҳам экология масаласининг долзарблиги ошмоқда.

Пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб, ишларни бошлаш топширилди. 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади.

2026 йилда шаҳарда 18,5 километр канал қирғоқлари мустаҳкамланади. Бу жойларда ҳам яшил ҳудудлар ва сайилгоҳлар ташкил қилишни ҳозирдан ўйлаш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, Бектемир, Сергели ва Янгиҳаётдан ўтган Чирчиқ дарёсининг 16 километр қисмини мустаҳкамлаш ҳисобига қўшимча 800 гектар очилади. Бу ерларда ҳам 200 гектарда “яшил белбоғ”, 250 гектарда ички йўллар, сайилгоҳлар, пиёда ва велойўлаклар қурилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, келгуси йилдан қурилиш ишлари бошланиши эълон қилинди. Дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган.

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

Пойтахтнинг барча коммунал ташкилотлари ва фавқулодда хизматлар туну кун ишлашга ўтиб, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва тезлик билан бартараф этиш билан шуғулланиши, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

– Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Пойтахтни бошқариш, ривожлантириш ва муҳофаза қилиш бўйича ўзига хос ёндашувлар бўлиши керак, – деди Президентимиз.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколатини бериш, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этиш таклиф қилинди.

Тошкент шаҳри фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгиловчи “Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш вақти келгани таъкидланди.

“Маҳалла еттилиги”нинг самарасини оширишда пойтахт етакчи бўлиши кераклиги таъкидланди.

2026 йилдан Тошкент шаҳрида янги тизим жорий қилинади – “маҳалла еттилиги” тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.

– “Еттилик” ҳисоботлар билан эмас, балки одамларнинг оғирини енгил қилиш билан шуғулланиши зарур, – деди Президентимиз.

Йиғилиш давомида пойтахт ва унинг туманлари ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорлар билан мулоқот қилинди. 

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

Абдулазиз РУСТАМОВ,

Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА,

ЎзА махсус мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент юқори технологиялар ва сунъий интеллект марказига айланади