Тошкент вилоятида 2020-2021йилларда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 2021-2022 йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш йўналишида жами 31 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг умумий қиймати 271,5 миллион долларга тенг.

Ҳозирги кунда “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 787,5 миллион долларлик инвестициялар, жумладан, 295,5 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳисобига 68 та корхона негизида 73 та лойиҳа ишга туширилган. Бунинг натижасида 8 минг 251 та иш ўрни яратилган.  

Таҳлилларга кўра, 2020 йилнинг 11 ойида инвесторлар томонидан 128,1 миллион доллар ҳажмида инвестициялар, жумладан, 58,2 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Иштирокчи корхоналар томонидан жами 3,66 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йиллик режа тизимли равишда бажарилган.

Корхоналарга ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб борилмоқда. Хусусан, жойларда самарасиз фойдаланилаётган ва келгусида истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш мақсадида “Ohangaron Kombikorm” масъулияти чекланган жамиятидан 3 гектар, ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи “Grain Oil Flour” масъулияти чекланган жамиятидан 1 гектар, саноат ва мотор мойлари ишлаб чиқарувчи “Enertech Investment” масъулияти чекланган жамиятидан 2 гектар ва “Bright Star Angren” МЧЖдан 2 гектар ер майдонлари давлат захирасига қайтариб олинган.

2020 йилда “Ангрен” ЭИЗ корхоналари учун “Тошкент электр тармоқлари” корхонаси томонидан 22 километр электр энергияси тармоғи тортилган. “ҲудудгазТошкент” филиали томонидан 5,5 километр табиий газ тармоғи қурилган. Оҳангарон блокида “Ангрен шакар” ХК дан цемент заводига қадар бўлган 3,2 километр масофага янги автомобил йўлининг 2,3 километр қисми тугатилган. Оҳангарон блокига узунлиги 5 километр бўлган ичимлик суви ва 6 километр оқава сув тармоғини қуриш ишлари бошланган. “Ангрен” ЭИЗда шу кунга қадар жойлаштирилган лойиҳалардан 160 гектар ер майдони қисман ва жами қолган бўш ер майдонининг 420 гектари тўлиқ инфратузилма билан таъминланмаган.

Йиғилишда мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимларига топшириқ берилди. Ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари томонидан янги лойиҳаларни амалга ошириши учун ер ажратиш, транспорт қатнови учун йўл қуриш ва бўш ер майдонини бириктириб бериш каби бир қатор таклифлари кўриб чиқилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида жорий йилда қандай лойиҳалар амалга оширилади