Бугунги кунда Тошкент вилоятида инвестиция жозибадорлигини ошириш ва ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда. Ҳудудга олиб кирилаётган хорижий сармоялар иқтисодиёт тармоғи ва унга турдош соҳаларни ҳаракатга келтириш билан бир қаторда, аҳоли, айниқса, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, даромад манбаини оширишга хизмат қилмоқда.

Маълумки, Президентимиз 8 февраль куни Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш, маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратиб, харидоргирлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, ҳудуднинг транспорт ва туризм салоҳиятидан оқилона фойдаланиб, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Албатта, бу бежизга эмас.

Вилоятда бу йил 355 та лойиҳа ишга туширилади. Умумий қиймати 1 миллиард 624 миллион АҚШ доллар бўлган мазкур проектларнинг 198 таси саноат, 81 таси хизмат кўрсатиш, 76 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидадир. Буларнинг самарасида қарийб 35 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, 13 минг кишининг бандлиги таъминланади. 48 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 42 миллион АҚШ долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Буни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, саноат йўналишида 198 та лойиҳа ишга туширилиб, унда 7 минг 497 та иш ўрни ташкил этилади. Жумладан, қишлоқ хўжалигида 192 миллион АҚШ долларлик 76 та лойиҳа асосида 2 минг 897 та янги иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 139 миллион АҚШ долларга тенг 81 та лойиҳа асосида 2 минг 388 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Хусусан, рақамлар ва кўрсаткичларни молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, бунда ишга тушириладиган лойиҳаларнинг 38 фоизи тадбиркорларнинг ўз маблағлари, 49 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 7 фоизи хорижий кредитлар ва 5 фоизи банк кредитлари ҳисобига тўғри келади. Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида вилоятнинг иқтисодий самарадорлиги янада ортиб, экспорт кўрсаткичлари прогнози 42 миллион АҚШ долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Натижада, ишлаб чиқарувчи корхоналардаги маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиб, импорт ўрнини босиш кўрсаткичлари 48 миллион АҚШ долларни, бюджетга тушум маблағлари эса 668 миллиард сўмни ташкил этади.

– Айтиш жоизки, бугун туман ва шаҳарлар кесимида лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилаётган ҳар бир янги инвестиция лойиҳа режаси чуқур таҳлил этилиб, унинг ижтимоий, иқтисодий жиҳатларига катта аҳамият қаратилмоқда, – дейди Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов, – Масалан, лойиҳа ишга туширилгач, унда қанча иш ўрни яратилади? Ташкил этилаётган иш ўринларига кимлар қабул қилинади? Унинг қандай афзалликлари бор? Бунда биринчи навбатда вилоятнинг турли ҳудудларида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “ Темир дафтар”га киритилган фуқароларимизнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш, ҳудудларга инвестиция оқимининг кириб келишини янада яхшилаш каби мақсадлар кўзда тутилган. Шу билан бирга, илгари импорт эвазига олиб келинаётган кўпгина саноат маҳсулотлари энг сўнгги замонавий технологиялар асосида ўзимизда ишлаб чиқарилиб, маҳаллийлаштирилади. Бу эса аҳолининг узоғини яқин қилиш билан бир қаторда шу жойнинг ўзида арзон ва сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қоплаб беради. Бундан ташқари, вилоятда 187 та янги инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши режалаштирилган. Унга кўра, умумий қиймати 428,3 миллион АҚШ долларлик замонавий лойиҳалар асосида 5 миллиард 214 миллион сўм ҳажмдаги ишлаб чиқариш қувватлари яратилиб, улар асосида 8 минг 759 та иш ўрни ташкил этилади.

Масалан, “Metal produkt" масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йил фойдаланишга топширилиши режалаштирилган 25 миллион доллар эвазига Оҳангарон шаҳрида металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Унинг қуввати йилига 60 минг тонна бўлади. Корхона ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлагач, ҳудудда саноат ва қурилиш соҳасида фойдаланиладиган турли ўлчамдаги металл қувурлар ва шу каби маҳсулотлар маҳаллийлаштирилишига эришилади. Бу эса металл маҳсулотларининг таннархи пасайиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига асос бўлади. Эътиборлиси, корхонада 150 киши иш билан таъминланади.

Маълумки, автоклав бетон маҳсулотлари бугунги кунда қурилиш соҳаси учун энг зарур бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Ангрен шаҳридаги “ECOTON SHARQ” корхонаси жорий йилнинг июль ойида ишга туширилиши кўзда тутилган. Корхона ишга туширилгач, унда йилига 300 минг метр куб ҳажмдаги автоклав маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа асосида ҳудудда 12 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилади. Корхона иш бошлагач, унда 160 та иш ўрни яратилади.

Хорижий инвестиция лойиҳалари асосида Бекобод шаҳрида амалга оширилаётган шиша пластик композит профиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам айтиб ўтиш жоиз. “BEKOBOD SINTEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан саноат учун ниҳоятда зарур бўлган ишлаб чиқариш қуввати 1 минг 825 тоннага тенг шиша пластик композит профиллар ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилади. Умумий қиймати 4,6 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳа ишга тушгач, унда 44 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Техника кун сайин ривожланиб бораётган ҳозирги даврда аҳолининг сифатли ва арзон маиший техника воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, ички бозорда хорижникидан асло қолишмайдиган, маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган арзон ва қулай уй-рўзғор ва маиший техника воситаларига бўлган талаб жуда юқори бўлмоқда. Оҳангарон туманида “SIGMA TEHNO PRODUCTION” корхонаси томонидан кенг турдаги электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ушбу лойиҳа асосида бозор талабларига мос, харидоргир электр чойнаклари, чангютгичлар ва шу каби турли хил маиший техника воситалари тайёрланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларни ташкил этувчи мазкур корхона ишга тушгач, унда 250 нафар аҳоли иш ўрнига эга бўлади.

Ўтган йил бутун дунё учун синовли келди. Пандемия даврида хорижий давлатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати Тошкент вилоятининг хорижий давлатлар билан узвий алоқаларига таъсир этмасдан қолмади. Шундай бўлса ҳам кўмак ва имтиёзлар натижасида вилоят томонидан белгиланган режа кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилишига эришилган эди.

Таҳлилларга кўра, 2020 йил учун вилоятда 56 та лойиҳа доирасида 309,2 миллион АҚШ доллар, шундан 270,5 АҚШ миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, ўтган вақт давомида бу вазифа 122 фоизга бажарилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2021 йил учун инвестиция дастурини аввалдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бунда лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуднинг ўсиш нуқтасига мослиги, хорижий ҳамкори молиявий ҳолати, асбоб-ускуналарни етказиб берилиши ҳисобга олинди.

Кутилаётган натижалардан эса умидлар катта.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида жорий йилги инвестиция лойиҳалари туфайли 13 минг кишининг бандлиги таъминланади