Наманган вилоятида яшовчи М.А. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридан ВАЗ-2106 русумли автомашинани оғзаки келишув асосида сотиб олади.

Наманган вилоятида яшовчи М.А. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридан ВАЗ-2106 русумли автомашинани оғзаки келишув асосида сотиб олади. Аммо буни нотариал идоралар орқали расмийлаштирмасдан, автомашинани тегишли ҳужжатларсиз, шериги А.Р. билан Наманган вилоятига олиб кетаётган вақтида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидан ўтувчи автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати инспектори тўхтатади. ЙПХ инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар текшириш учун сўралганда, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олмаган. Шу сабабли ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига биноан маъмурий баённома расмийлаштириб, автоуловни вақтинчалик жарима майдонига жойлаштиради. 

Аммо муқаддам безорилик жиноятини содир этиб, жазони ўтаган бўлсада ундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган М.А. автомашина эгасининг олдига бориб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, сўнгра машинани жарима майдонидан чиқариш ўрнига қинғир йўлни афзал кўради. У Тошкент вилояти ИИББ Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант Сидиқов Бобурнинг олдига боради. Ўзини жарима майдонига қўйилган автомашинанинг эгаси, деб таништиради ва маълум миқдордаги пора эвазига жаримани енгиллатиб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб беришни сўрайди.

ЙҲХБ бошлиғи Б.Сидиқов бу ҳақда зудлик билан вилоят ички ишлар бош бошқармасига маълум қилади. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўйича бўлими ва вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИББ ЙҲХБ раҳбарлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди ва фуқаро М.А. катта лейтенант Б.Сидиқовнинг хизмат хонасида унга 600 минг сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида бераётган вақтда ашёвий далиллар билан бирга, холислар иштирокида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Рустам АСҚАРОВ,
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 
Ахборот хизмати бошлиғи.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторига 600 минг сўм пора бермоқчи бўлган шахс ушланди