Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация Сингапурга ташриф буюрди.

Делегациямиз вакиллари Singapore Cooperation Enterprise, Sembcorp Industries ва Wilmar International компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Музокараларда томонлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ режалар, чора-тадбирларни белгилаб олди.   

Суҳбат давомида мамлакатимизнинг махсус иқтисодий зоналарида самарадорликни ошириш дастурини ишлаб чиқиш, бунда “ягона ойна” механизми, замонавий инфратузилмани жорий этиш, шунингдек, стратегик инвестицияларни йўналтириш бўйича келишувга эришилди.   

Сингапур модели асосида пилот махсус иқтисодий зонани ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди. Бунинг учун қўшма экспертлар гуруҳи шакллантирилади.   

Муҳим келишувлардан яна бири – Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 1 800 иш ўрни яратиш имконини берувчи агро-саноат лойиҳасини амалга ошириш бўйича чоралар белгиланди.   

Умуман олганда, ташриф Сингапур томонининг узоқ муддатли ҳамкорликка қизиқишини намоён этди ҳамда инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги истиқболларни очиб берди.   

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида икки мингга яқин иш ўрни яратиладиган агро-саноат лойиҳаси амалга оширилади