Нурафшон шаҳрида Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси мутасаддилари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этган тадбирда ҳудудларда давлат активларини хусусийлаштириш ва бунинг натижасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар қилинаётгани таъкидланди.

Анжуманда Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Рустамов томонидан жорий йилда соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Хусусан, вилоятда мазкур фармон доирасида 39 та корхоналарни тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. 15 та давлат унитар корхонасини МЧЖга айлантириш ва савдога чиқариш, шунингдек, 8 та корхонани давлат улуши соф активига пропорционал қиймати 100 миллион сўмдан ошмагани боис тезкор савдога чиқариш ишлари бошлаб юборилган.  

Шундан бугунги кунда 5 та давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдоларга чикарилган. 3 таси сотилди.

Бундан ташқари, Фармон билан қамраб олинмаган, бироқ хусусийлаштириш режалаштирилган вилоятдаги 200 та корхона ва кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилади. Жумладан, 99 та корхоналарни аввал қабул қилинган қарорлар доирасида сотилади. 101 та кўчмас мулкларни (5 минг кв.м.гача) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида сотилиши кўзда тутилган. Соҳа мутахассислар жойларда қолган давлат мулки объектлари бўйича хатлов ҳамда бохолаш ишлари амалга оширилмоқда.

Табдирда вилоятда Президент фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, хусусийлаштириш жараёнлари шаффофлигига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси” фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Мазкур клиника ҳозир Нурафшон шаҳар “Ёшлар марказида” ўз фаолиятини юритаётган бўлиб, мижозларга “бир дарча” тамойили асосида аҳоли ва тадбиркорларга корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнлари, тадбиркорлик фаолиятидаги ҳар кандай бошқа масалалар бўйича беғараз амалий ёрдам кўрсатиляпти. Клиника Бош вазир қабулхонаси ҳамкорлигида фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунга қадар аҳоли ва тадбиркорлар томонидан клиникага 210 та  келиб тушган мурожаатнинг 97 фоизи ҳал этилди, қолгани кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, келиб тушаётган ҳар бир мурожаат ва уларнинг ҳал этилгани ҳақида ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтда мунтазам равишда ёритилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида давлат активларини хусусийлаштиришда тадбиркорларга қулайлик яратилмоқда