Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини  мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси  билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 1,4 млн. АҚШ доллари эвазига 16 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди