Автотранспорт воситасининг ҳужжатлари кўздан кечирилганда, унинг ойналари тусини ўзгартиришга рухсат берувчи BB серияли 0004353 рақамли рухсатнома инспекторда шубҳа уйғотган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 1-минтақавий ҳудуд отряди ЙПХ инспектори, сержант Шерзод Очилов хизмат олиб бораётган вақтида “Lasetti” русумли, давлат рақам белгиси 50 С 500 АА бўлган автоуловни текшириш учун тўхтатган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида бу рухсатнома Бухоро вилоятида рўйхатда турувчи “Captiva” автомашинага берилган бўлиб, “Lasetti” ҳайдовчиси ушбу рухсатномани нусха кўчириш йўли билан сохталаштирганига иқрор бўлган.

Ҳайдовчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 228-моддасида (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилган бўлиб, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1.JPG

Эслатиб ўтамиз, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилар, шу жумладан, республика ҳудудига ташриф буюрадиган туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ енгил автомобилларнинг орқа, ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтириш белгиланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти ЙҲХБ: Инспектор “Тонировка” рухсатномасини қалбакилаштирган фуқарони аниқлади