Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳаси билан танишди.

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Сирдарё автомобиль йўли бўйида янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши мўлжалланган. Зангиота, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида уй-жойлар қурилиши ва жойлашуви лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Лойиҳаларда уй-жойларнинг жойлашув схемаси, кўриниши, дизайни ўз аксини топган.

Шу кунгача Тошкент вилоятининг маъмурий маркази йўқ эди. Бугун бу ишга киришмасак эртага кеч бўлади, деди Президентимиз. Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилаётгани, бу борада хориждан архитекторлар таклиф қилинганини таъкидлади.

Президентимиз лойиҳа билан танишар экан, Тошкент-Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Бугун Тўйтепа катта қурилиш майдонига айланган. Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айланган шаҳарда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Тўйтепа шаҳрининг бош режаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Режа бўйича уй-жойлар, маъмурий бино ва иншоотлар қурилишида биноларнинг ташқи кўриниши ва дизайнига алоҳида эътибор қаратилган.

Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти туманларида 10 тадан 7 қаватли замонавий уй-жойлар қурилади