Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ипотека-банк" акциядорлик-тижорат банки аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлашга бағишлаб матбуот анжумани ўтказди.

Аҳолининг замонавий ва арзон уйларга бўлган эҳтиёжи асосида имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартлари жорий этилаётгани, бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб бергани алоҳида қайд этилди.

Мазкур қарордан мақсад шаҳарда яшаётган аҳолини, шу жумладан, ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш йўли билан уларнинг турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдан иборатдир.

Қарорга мувофиқ, 2017-2020 йилларда шаҳарларда 945 кўп хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган ҳамда шу кунларда уларни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади.

– Уй-жойга муҳтож фуқаролар шаҳарлар ҳокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат этиши керак, – дейди банкнинг турар жой бинолари қурилишини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Тошпўлатов. – Комиссиянинг ижобий хулосасига кўра, кўп қаватли уй-жойдаги хонадонлардан бири фуқарога бириктирилади. Шу вақтнинг ўзида хонадон қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги сумма бошланғич бадал сифатида банкимиз филиалларида шакллантирилиши лозим.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, уй-жой қуриб битказилгач, бириктирилган хонадонни сотиб олиш истагидаги фуқаро банкка бир қатор ҳужжатлар тақдим этиши зарур. Ариза, кредит олувчининг паспорт нусхаси, кредит олувчининг охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар шулар сирасидандир.

– Йигирма йилга бериладиган кредитнинг имтиёзли даври уч йил, – дейди банкнинг ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи Бобур Нурмуҳамедов. – Шунингдек, унинг дастлабки беш йилида тўлов кредит миқдорининг етти фоизидан иборат бўлиб, кейинги йиллар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасига кўра ҳисобланади. Биз сотиб олинадиган уй-жой умумий қийматининг 75 фоизи миқдоригача бўлган суммани кредит сифатида берамиз.

Эътиборлиси, кредит олувчига яна бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам яратилганидир. Бунда кредит олувчининг ўзи ёки оила аъзоларининг кредит бўйича ойлик тўловларни қайтариш учун йўналтирган маблағи солиққа тортилмайди. Агарда корхоналар қайтиб олмаслик шарти билан ўз ходимларига ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлаб берган бўлса, мазкур маблағ ҳам солиққа тортилмайди. Шунингдек, кредит тўлиқ қайтгунига қадар хонадон учун мол-мулк солиғи тўланмайди. Янги турар жой бинолари атрофида аҳоли учун дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль туриш жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиши режалаштирилган. Ҳудуд ободлиги таъминланади.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида бу йил 102 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади