Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича жорий йил апрель ойидан бошлаб ҳафтанинг ҳар шанба куни мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур йўналиш бўйича учиш учун Россияга келишдан аввал 3 кундан ошмаган ҳолда ПЗР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади. Шунингдек, рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукуматининг тегишли фармойиши қабил қилинган.

Бундан ташқари, хабарда чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмаслик ва чиптада кўрсатилган ва тўланган нархни таққослаш тавсия этилган. Чипталар авиакомпаниянинг расмий сайтида харид қилинса, 3 фоиз чегирма берилади.

Аввалроқ, Тошкент ва Киев ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланиши ва Ўзбекистондан Россияга учувчи мунтазам авиарейсларнинг ҳозирча қайта йўлга қўйилмагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Урганч–Истанбул–Урганч йўналишида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент–Москва–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди