“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, қарийб 4 ярим йиллик танаффусдан сўнг "Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишида поездлар ҳаракатини амалга ошириш учун “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ да ишлаб чиқарилган замонавий, халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган, купе ва плацкарт вагонлар ҳамда вагон-ресторан ажратилди.

505-сонли Тошкент – Москва поезди Қозоғистон Республикасининг 17 та, Россия Федерациясининг 11 та темир йўл вокзалидан ўтиб, жорий йил 27 сентябрь куни соат 23:12 да Москвадаги “Павелецкий” темир йўл вокзалига етиб боради. 

506-сонли Москва – Тошкент поезди эса 28 сентябрь куни соат 05:40да “Павелецкий” вокзалидан ҳаракатини бошлайди. Ушбу халқаро йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар ташкил этилган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди 